Вход в личный кабинет

Тендер - Шпатлевка строительная (Шпатлевка строительная, Водоэмульсия (Водоэмульсия №272940408

Описание тендера: Туман Хокимияти объявляет тендер: Шпатлевка строительная (Шпатлевка строительная, Водоэмульсия (Водоэмульсия
Сумма контракта: 5 460 000,00 UZS Получить финансовую помощь
Начало показа: 20.05.2024
Окончание: 27.05.2024 19:13:47
Тендер №: 272940408
Тип: Конкурс Тендерная аналитика
Отрасль: Химия / Бытовая химия
Регион: Узбекистан / Самаркандская область
Регион поставки: Узбекистан / Самаркандская область
Источник: ▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒

Зарегистрируйтесь и получите полную информацию о Заказчике, аналитику по снижению им цены и основным поставщикам.

Лот 1

Предмет контракта: Шпатлевка строительная (Шпатлевка строительная
Цена контракта: 3 960 000,00 UZS Количество: 1800 кг

Лот 2

Предмет контракта: Водоэмульсия (Водоэмульсия
Цена контракта: 1 500 000,00 UZS Количество: 150 кг

Задать вопрос по тендеру: 
Документация
202405202155356640.docx 25 КБ 20.05.24 17:29 Действующая
202405202155093775.pdf 3,3 МБ 20.05.24 17:29 Действующая

Оглавление

    ▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒ - открыть▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒ - открыть

    ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ

    - Посмотреть таблицу с данными

    Кейинги ўринларда “Сотувчи” деб аталадиган “_________” компанияси номидан _______________ (устав/ишончнома/буйруқ ва х.қ.) орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб аталадиган ______________ иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

    1. Шартнома предмети

    1.1. Шартномада товар деб номланувчи “_______________” компанияси томонидан _______ да ишлаб чиқарилган _____ (ҳарфда ёзилади)та ____________ русумли ____________ иккала тараф ўртасида тузилаётган шартноманинг предмети ҳисобланади.

    1.2. Товарнинг кафолат муддати 3 (уч) йил. Кафолат муддати товар сотиб олувчига топширилган пайтдан, товар алмаштирилганда эса янгидан ўта бошлайди.

    1.3. Ҳар бир товарнинг нархи _____________ (ҳарфда ёзилади) сўм. Товар ҳақи шартнома тузилган пайтда тўланиши лозим.

    1.4. Агар товардан фойдаланилмаган, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган бўлса ва сотувчидан сотиб олинганининг исботи бўлса, сотиб олувчининг товарни алмаштириш ёки қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилади.

    1.5. Сотиб олувчи ўзига товар топширилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида харид қилинган тегишли сифатли товарни харид жойида ўлчами, шакли, ҳажми, андозаси, ранги, тўплами бошқача бўлган худди шундай товарга алмаштириши мумкин. Бунда у нархларда фарқ бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китобни амалга оширади. Агарда сотувчида алмаштириш учун зарур товар бўлмаганида сотиб олувчи харид қилинган товарни сотувчига қайтариб бериш ва унга тўланган пул суммасини олиш ҳуқуқига эга.

    1.6. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил кучга эга.

    2. Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

    2.1. Сотувчининг ҳуқуқлари:

    - сотилган товар ҳақини тўлашни;

    - товарни ўз вақтида қабул қилиб олишни;

    - шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни;

    - сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.

    2.2. Сотувчининг мажбуриятлари:

    - сотиб олувчи талаб қилган ҳолларда товар тўғрисида унга зарур ва тўғри ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган ёки чакана савдода қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда бериш;

    - товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш;

    - шартномада назарда тутилган товарни топшириш;

    - шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топшириш;

    - шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топшириш;

    - учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топшириш;

    - товарни шартномада кўрсатилган ассортиментда топшириш;

    - товарни мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари билан бирга топшириш;

    - шартномада кўрсатилган бут товарни топшириш;

    - шартномада назарда тутилган товарни сотиб олувчига идишда ёки ўралган ҳолда топшириш;

    - товарни сотиб олувчига топширгунга қадар сақлаш.

    2.3. Сотиб олувчининг ҳуқуқлари:

    - товар тўғрисида зарур ва тўғри ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган ёки чакана савдода қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда беришни;

    - шартнома тузилгунга қадар товарни кўздан кечириш, ўз олдида товарнинг хоссаларини текширишни ёки товардан қандай фойдаланишни кўрсатишни;

    - сотиб олаётган товарни ўзига мулк қилиб топширишни;

    - шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топширишни;

    - шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топширишни;

    - учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топширишни;

    - товарни шартномада кўрсатилган ассортиментда топширишни;

    - товарни мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари билан бирга топширишни талаб қилиш.

    2.4. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:

    - сотиб олган товар ҳақини ўз вақтида тўлаш;

    - товарни ўз вақтида қабул қилиб олиш;

    - шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш;

    - сотувчига етказилган зарарни қоплаш;

    - сотувчи томонидан товарни сақлаш учун қилинган зарур ҳаражатларни тўлаш.

    Сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, ассортименти, сифати, бутлиги, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига ўн кун муддат ичида маълум қилиши шарт.

    3. Шартнома бўйича жавобгарлик

    3.1. Агар сотиб олувчига унинг талабига кўра сотиш жойида дарҳол товар тўғрисидаги ахборотни олиш имкони берилмаган ёхуд унинг товарни кўздан кечириш, товарнинг хоссаларини текшириш ёки товардан фойдаланишни кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқи таъминланмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

    Сотиб олувчига товар тўғрисида тегишли ахборот олиш имконини бермаган сотувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам, агар сотиб олувчи бу камчиликлар ўзида бундай ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботласа, жавобгар бўлади.

    3.2. Агарда товар сотиб олувчига идишсиз ва ўрамаган ҳолда ёки тегишли идишга жойламаган ва тегишли даражада ўрамаган ҳолда топширилган тақдирда, сотиб олувчи сотувчидан товарни идишга жойлаштириш ва ўрашни ёхуд тегишли бўлмаган идиш ва ўрашни алмаштиришни талаб қилиш ёки бу талабларни қўйиш ўрнига ушбу шартноманинг 3.3-банди биринчи қисмидаги талабларни қўйишга ҳақли.

    3.3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддасига кўра сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:

    худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

    харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

    товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;

    харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

    кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши ёъқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.

    3.4. Сотувчи шартнома бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш сотувчини мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.

    3.5. Агарда сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, ассортименти, сифати, бутлиги, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига ўн кун муддат ичида маълум қилмаса, сотувчи шартлар бузилганлиги натижасида келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

    4. Форс-мажор ҳолатлар

    4.1. Сотувчи форс-мажор ҳолатлар (мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч таъсири: электр ўчиши натижасида юзага келадиган куйиш, товар етказилаётган пайтда содир бўлган тасодифий шикастланиш, ёнғин чиқиши, сув тегиши натижасида бузилиши
    ва бошқа ҳолатлар) натижасида юзага келадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

    5. Тарафларнинг реквизитлари

    - Посмотреть таблицу с данными▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒ - открыть▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒▒ - открыть

    Похожие тендеры

    Название Тип тендера Цена Период показа
    Электронный аукцион
    #274209319
    20 000 000
    3 часа
    06.06.2024
    13.06.2024
    Конкурс
    #274346054
    50 075 000
    1 день
    08.06.2024
    14.06.2024
    Электронный аукцион
    #274394119
    31 930 000
    4 дня
    10.06.2024
    17.06.2024
    Электронный аукцион
    #274447748
    9 750 000
    7 дней
    11.06.2024
    20.06.2024

    Тендеры из отрасли Бытовая химия

    Название Тип тендера Цена Период показа
    Единственный поставщик
    #272940361
    5 340
    срок истек
    20.05.2024
    -
    Тендер №272940327
    Личная гигиена

    Малая закупка
    #272940327
    464 022
    срок истек
    20.05.2024
    21.05.2024
    Единственный поставщик
    #272940202
    972
    срок истек
    20.05.2024
    -
    Единственный поставщик
    #272940183
    1 200
    срок истек
    20.05.2024
    -
    Единственный поставщик
    #272940020
    417
    Обеспечение заявки:
    417
    срок истек
    20.05.2024
    20.05.2024

    Тендеры из региона Самаркандская область

    Название Тип тендера Цена Период показа
    Конкурс
    #272940404
    16 010 000
    срок истек
    20.05.2024
    27.05.2024
    Конкурс
    #272934072
    12 147 000
    срок истек
    20.05.2024
    05.06.2024
    Конкурс
    #272934043
    17 000 000
    срок истек
    20.05.2024
    27.05.2024
    Конкурс
    #272934038
    23 900 000
    срок истек
    20.05.2024
    27.05.2024
    Конкурс
    #272934030
    86 100 000
    срок истек
    20.05.2024
    27.05.2024